Яширин қобилиятни билиш учун нима қилиш керак?

19:05 / 18.05.2019 | masuma | 857
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, опажоним! Инсонда яширин, ҳали очилмаган (диний) қобилиятларни билиш ва уни рўёбга чиқариш учун нималар қилиш лозим?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Илм аҳли, устозлар билан суҳбатлашиш ва улардан бу хусусда ёрдамларини сўраш керак. Кўпинча улар тажрибалари асосида инсондаги қобилиятни аниқлаб беришади ва уни ривожлантириш йўлидаги тавсияларни айтишади. Валлоҳу аълам