Руҳан синиш

17:56 / 26.10.2022 | Nafisa | 394

Ассалому алайкум! Дугонам фотиҳаси бузулганлиги учун ўйланиб кечалари 1 -2ларда уйғониб ухлолмай чиқади. Қишлоғимизда ҳамма айбни унга қўйиб қўйишган . Йигит сен менга ккмассан деган Шунда қиз тегмайман мазмунидаги гапларни смс қилиб ташлаган. Йигит смсни онасига тгдан ташлаган ва фотиҳа бузилган.....Дугонам ёмон тушкунликка тушиб қолган . Шу йили мактабни битирган эди . Майни охирларида отаси дўстига бераман деб қўйган қизини. Кейин дўсти ёшлар тел...н орқали гаплашиб турсин деган. Улар 4ой гаплашиб юрди ва 5ой унаштирилди. Лекин кўп ўтмай келишолмай қолганлиги сабабли унаштирув бузилди . Йигитни онаси тўйга қарши чиқди ва ҳамма нарсасини қайтариб олди. Энди дугонамда эса мана шу ҳолат.....

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Дугонангизнинг ҳали бутун умри олдинда иншааллоҳ яхши жойлардан жойи чиқиб бахтлик бўлиб кетади. Бу болага тўй бўлмаган бўлса демак хайрлик никоҳ бўлмаган бўлар эди. Хурсанд бўлиш керак, тўйдан кейин менга ёқмадинг деб ажрашса нима бўлар эди? Аллоҳ Ўзи меҳрибон Зот, ҳар бир хафагарчилик бўлсин, ҳурсандчилик бўлсин ҳикматини вақт ўтиб кўрсатиб қўяди. Дугонангиз Аллоҳга таваккул қилиб, бахтини гўзал бўлишини дуоларида тинмай сўраб турсин. Руҳий ҳолатига келсак кўпроқ пиёда юрсин. Салбий ўй-ҳаёллари тезроқ миясидан чиқиб кетади. Бу иш қўлидан келмаса психолог қабулига бориши керак. Валлоҳу аълам!