Хотира сустлашса намоз қандай ўқилади?

16:58 / 26.10.2022 | Зарина Рахматуллайева | 149

Ассалому алайкум! Мени 81 йошлик бувим борлар. Кексаликлари туфайли хотираларини йокотяпдилар. Шунинг учун намознинг неча ракат ва кандай укилиши хамда сураларни хам унитяпдидар. Номозда адашишлар булябди шунинг учун биз айтиб турсак бувимлар оркадан кайтариб намоз укисалар хам буладими. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Билганича ўқийверсинлар. Аллоҳ инсонларни тоқатидан ортиғига буюрмайди. Шунинг учун ақли заифларга намоз ҳам фарз эмас. Унга яқинларига ўз ҳолича. Ёки бирор эркак имом бўлиб бувингиз иқтидо қилиб ўқисинлар. Валлоҳу аълам!