Ўқишга пул билан кириш ёки ҳийла билан?

09:42 / 27.10.2022 | Saddam | 232

Ассалому алайкум! Устоз бир саволни излаш ҳизматидан тополмадим шунинг учун сизга ёзишга қарор қилдим бошқаларгаям фойдали бўлар иншааллох. Ҳозирги кунда кўплар ўқишга кириш учун қўшни давлатларга ўқишга пул билан интиҳонсиз кириб иккинчи курсдан ўзимизни университетларга перевод қилишяпти, диярли кўп қисми илмсиз ўқишларга шу йўл билан киряпти, биламиз ўқишга илми билан топширса киролмаслиги аниқ лекин ҳийла билан ўша ўқишга четга кириб сўнг перевод қилиб келяпти бу ҳалол бўладими, пора билан ўқишга киришни бошқача услуби бўлмаяптими, ўқишни кўчириш учун ҳам пул берилади, бир йил номига қоғозда ўқиган бўлади, ҳолатни ўзингиз яхши тушуниб турибсиз шуни ҳукми ҳақида билмоқчи эдим, илмсизлар шу йўл билан талаба бўлиши ҳийла бўлмайдими? Бунақа йўл билан ўқиш ҳалолми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри иш қилишаяпти. Муносиб бўлмаган жойга пора бериб ўзини ўша ерда ўқийдиганлар билан бир хил кўрсатиб хийла қилиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!