Ассалому алайкум! Ҳозирда смм касби билан биргаликда мобилограф, яъни товарни ёки профилни сифатли видеога оладиган мутахассисларга талаб кучаймоқда. Табиийки видеога мусиқадан фойдаланилади. Лекин мақсад инсонни товарга жалб қилиш. Мутахассис ақидага зид, фахш ва Ийсо алайҳиссаломни улуғлаган қўшиқларга аҳамият бериб, ундан фойдаланмасачи? Диний саҳифаларда, хусусан сизларда ҳам мусиқадан фойдаланилганига амин бўламиз. Агар инсонда бу касбга қобилияти бўлса, ушбу касб билан шуғулланса бўладими? Топган пули ҳалол бўладими? Шу мени қийнамоқда.
– Ва алайкум ассалом! Мўътадил мусийқани ишлатиш жоиз. Валлоҳу аълам!