Ассалому алайкум!
Сиз билан бир мавзуда фирклашмоқчи эдим. Ҳозир Ҳаж, Умрага бориш нисбатан осон бўлгани учун кўпчилик ҳаракат қиляпти. жидду жахд билан харакат қилиб, боролмай қолса стрессга тушиб қолаётганлар ҳам бор. Лекин умра суннати муаккада. Фикри ожизимча, ҳар қандай суннати муаккада амал фарздан кейин туради. Киши учун фарз амаллар муҳимроқ. Умрага борадиган одам олдин фарз амалларни бажариши, жумладан намоз ва рўзага амал қилиш керак , деб ўйлайман. Ўз вақтида ўқилган биргина намоз 10 кунлик умра зиёратидан устунроқ деб ўйлайман. (хато бўлса Аллоҳ кечирсин).
Хозир, айрим одамлар (ҳамма эмас албатта) фарз амалларида сусткашлик қилган ҳолда умрага боришни кучли орзу қилади. умра, хатто хажга бориб келиб ҳам намоз ўқимайдиганлар бор.
Таҳажжуд ҳам суннати муаккада, лекин 5 маҳал намоз ундан кўра устунроқ ва ўқилиши шартку. умрани ҳам шундай деб ўйлайман. фикрларим хато бўлса, англатинг, илтимос. илмингизга мухтожман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шундай. Умра шарофатидан ҳидоятланиб қолса деб умид қилинади. Валлоҳу аълам!