Ассалому алайкум! Ёшим 25да севишиб турмуш қурдик, тўймизга 2ой бõлди. ОТМда ўқийман. Бошқа вилоятликга турмушга чиққаним учун тўйдаги урф одатлар бир мунча фарқ қилар экан. Отам оламдан ўтганига 4йил, акам ва онам қўлидан келганча сарпо қилиб узатишди. Акам юридик соҳада онам эса соғлигим бундан бошқа ишга ярамайди деб фаррошлик қилади.Турмуш ўртоғим яхши жойда ишлайди топиш тутиши яхши. Қайнона онам сизларда сарпосига у олмайдими бу олмайдими, нега кийимлариз кам кўрпа-тўшаклар (40тадан кўп бўлса керак) ҳам кам қилишибди. Овсинизни роса сарпоси зўр эди, ота кўрди маросимда ота онаси диван-кресло стол-стул оберган ҳар байрам роса совғалар,тоғара юборади деб айтяптилар. Дадез йўқ экан айтсез акез у бу нарса олиб берар, ойиз шундай нарсалар олиб берармикан деб қўймаяптилар, мен уйдагиларга айтишга иккиланяпман ўртага совуқчилик тушиб қолишидан. Шунданми иш қилсак ҳам меникидан айбини топиб кўп дакки беряптилар. Ўзимни камситилгандек ўксиб ҳис қилиб арзимас нарсага ҳам йиғлайдиган бўлиб қолдим. Кўнглим оғриганини ўзларига билдирмаяпман. Қайнона онам Қуръон ўқийдиган аёл, илмлари бўлсада амал қилмас экан деб кўнглим қоляпти. Маслаҳат беринг менга, нима қилишни билмаяпман
– Ва алайкум ассалом! Шундай вазиятларда сиз сабр қилиб сукут қилинг. Қайнонангизга табассум қилиб қаранг, Бирон иш буюрса “хоп бўлади ойижон” деб тилизни ширин қилаверинг. Тез-тез қайнонангизни мақтаб қўйинг. Эсингиздан чиқазманг. Бу дунёда одамлар билан тил топишиш учун фақат пул зарур эмас, балки сўз бойлиги, сўзнинг кучини ҳам борлигини билиш керак. Турмуш ўртоғингизнинг тарбиясини қайнонангизга мақтанг. Яъни “сизнинг берган тарбиянгиз туфайли турмуш ўртоғим... каби нарсаларга эришяпти” деган гапларни айтиб туринг. Масалаҳатларни сўранг гарчанд ўзингиз билиб турсангиз ҳам. Маслаҳат берса “сиз оқила аёлсизда” деб мақтаб қўйинг. Қанча кўп самимий мақтасангиз шунча қайнонангиз билан тил топишишингиз онсон бўлади. Сарполарингиз ҳақида гапирмай қўя қолади. Эҳтимол ўзи сизга кўйлакларни олиб берар иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!