Ассалому алайкум! Устоз хужайним билан 15 йилдан бери бирга яшаймиз 3 фарзандим бор катта кизим касаллиги учун вафот этга н хозирда икки углим бор Алхамдулиллах лекин хужайним маьсулиятни хис килмайди Яни болалар таьминотини .Шу туфайли ишлайман болаларим жуда ёш Шу туфайли кийналаман доим Ман тугримда ёмон гумонда буладилар узим Муслима аёлман намозларимни колдирмай укийман Аллохдан куркаман Яна аразлаб онасиникига кетиб колган Нима килай пул сурасам жанжал киладитухмат килади ажрашсамикан Уни маьсулиятдан куткарсамикан Нима дейсиз араб тили дарсга катнайман лесам пул кетади деб рухсат Бермаган яшириниб бораман Ман илим олишни болаларимга илим ургатишни хохлайман Нима дейсиз
– Ва алайкум ассалом! Ҳар ким ўз қарорларини ўзи қабул қилиши керак. Қарорларни қабул қилиш учун эса одам ўзининг шаръий ва конститутцион ҳақ-хуқуқларини жуда яхши ўқиб ўрганиб олиши керак. Одам қанча кўп билимларга эга бўлса шунча қадр-қимматини яхши ҳис этади. Шунинг учун ҳам сиз ўз билимларингизни кўпайтиришга ҳаракат қилишингиз керак. Турмуш ўртоғингизга унинг ҳақ-хуқуқлари ва вазифаларини тушунтиришингиз керак. Қулоқ солмаса қандай қарор қабул қилсангиз ҳам ўзингиз биласиз. Валлоҳу аълам!