Ишораи саббоба қилиш ихтиёрийми?

04:53 / 22.05.2019 | Saodat Rahmonova | 905
Ассалому алайкум! “Мен ҳам намоз ўқийман” деган китобдан намоз ўқишни ўрганганман. У китобда ишораи саббоба ҳақида айтилмаган. Шу пайтгача ишораи саббобани қилмаганман. Намозда ишораи саббобани қилиш ёки қилмаслик ихтиёрийми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, ихтиёрий. Аслида устоз қандай ўргатган бўлса, шундай қилиш керак. Сиз китоб орқали ўзингиз ўрганган бўлсангиз, бу масалада ихтиёр ўзингизда. Валлоҳу аълам