Ассалому алайкум ва Рохматуллоҳ!
Устоза ҳайздан икки уч кун олдин келувчи беживый выдиленялар ҳайз ҳукмида бўлмайдми?
Манда 3-4кун шундай келиб кн ҳайз бўламан. Баъзан ҳайзим узайиб истиоза ҳукмида ибодатларимни адо этаман. Лекин ҳайздан аввалги ажралмалар ҳақида маълумот тополмадим. Роса қидирдим узайса истиоза бўлиш ҳукми бор, лекин аввалгиси ҳақида малумот тополмаяпман.
Дилим ғаш, намоз ва қуръон хатмини ҳар фарз намози вақти киргач таҳорат янгилаб адо этаяпман, тўғримикин, гуноҳкор бўлиб қолмасмикинман? деган хижиллик бор.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз кунларига яқин қолган ёки ҳайз кунларидаги оқдан бошқа ҳар рангдаги, жумладан жигарранг рангдаги ажралмалар ҳам ҳайз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!