Ассалому алайкум! Менинг ёшим 37 да 2 та фарзандим бор Аллоҳга шукур мен шу ёшимда бева бо‘либ қолдим.Саволим шундан иборатки мен 2 болам билан яна турмушга чиқишим жойизми.Ёки турмушга чиқмасдан фарзандларимга та‘лим-тарбия берибсам бо‘ладими ёки гухоҳкор бо‘ламанми.жавоб учун олдиндан рахмат Аллохим илмизни бунданда зиёда қилсин биз хам сизга о‘хшаш билимли бо‘либ юрайлик.
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёжга қарайсиз. Турмушсизликка чидасангиз, фитналаниб қолмасанги, фарзандларингизга ўзингизни бағишлаганингиз яхши. Аммо турмушсизлик динингиз, тақвоингизга салбий таъсир кўрсатса, турмуш қурган афзал. Валлоҳу аълам!