Боланинг қусуғи кийимга тегса, шу либосда намоз ўқиса бўладими?

13:40 / 23.05.2019 | Nurmamatova Sabinur | 1085
Ассалому алайкум! Бола эмгандан сўнг оғзи тўлиб қайт қилса, нажосат ҳисобланади, дейилган. Агар бу қусуқ кийимга тегса, кийим намозга яроқсиз ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бола эмган заҳоти қайт қилиб юборса, у нажосат бўлмайди. Қайти теккан жойни поклаш шарт бўлмайди. Аммо бир муддат ўтганидан сўнг қайт қилса, у нажосат ҳисобланади ва теккан ерини поклаш шарт бўлади. Валлоҳу аълам