Болани сутдан айириш

02:46 / 26.11.2022 | Xurshida Karimova | 406
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим: 1 ёшу 4 ойлик эмизикли фарзандим бор, яна 4 ойлик ҳомиладорман. Умумий ҳолатим яхши, фақат ҳомила улғайгани сари қон камайиши кузатиляпди. Ҳомила билан эса алҳамдулиллаҳ ҳаммаси яхши. Шифокорим ҳамда барча қариндошлар қўлимдаги фарзандимни энди ҳамма нарса еётганини, кўкракдан ажратмасам ичимдаги нимжон бўлишини айтишяпди. Уни ҳозир кўкракдан айирсам гуноҳкор бўлмайманми, унинг олдида қарздор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа бола пайдо бўлиши билан биринчисининг ҳаққи узилади. Гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!