Тушкунлик

02:31 / 26.11.2022 | أم سعدية | 328

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Саволимни кандай бошлашни хам билмаяпман. Ёшим 19 да , чакалогим бор. Утган йили август ойида туйимиз булди , турмуш уртогим илмдан хабари бор, намозхон инсон. Туйдан олдин Жидда шахрига укишга топширган экан, туйдан кейинла укиши чикиб кетди ва кишда 3 хафтага дам олишга келиб кетди, мен хомидадор булдим. Ёзги татилга келиб кетди, кетганларидан кейин фарзандли булдик. Хар сафар кетаётганда олиб кетаман оркамдан борасизлар деб умид бериб кетадилар, боргандан кейин бошкача булиб колади, хомиладорликда хам у инсонсиз жуда кийналдим, тугрук пайтида хам йук булди, мен хаммаси Аллохнинг такдири деб тугри тушундим. Лекин бу сафар кетганда жуда бошкача булиб колди, жуда эътиборсиз, хатто хабар ёзсам укиб куяди, хафталаб жавоб бермайди, телефонини кутармайди. Телефон Акаунтимиз бир экан кирсам жудаям бехаё видеолар куряптикан, кейин имтихоним булади деяверди, тайёрланмай телефон кураверди. Имтихондан бахолари яхши чикмабди, утган йили 4-5 оларди, шунаканги хафа булдим, жуда хам тушкунликка тушиб колдим, ёлгиз колиб кетаётгандайман ва жуда асабий булиб колдим. Хозир онамларкидаман, узокда гаплашсак хам бирпасда тортишиб кетади, мен хар доим хоп дейман. Араб тилидан савол жавоблар жунатади, дарсликларини, мен килиб жунатаман. Озгина адашиб кетсам шунаканги жахли чикиб сукиб беради. Мен кунглидагидек аёл була олмаяпманми билмадим. Бир туриб узи хам гунохга ботиб кетяпман дейди, нега десам телефондан бушамайда дейди. Нима килишни билмаяпман. Онам тинмай зикрда бул, истигфор айт деяпти, киляпман алхамдулиллах.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ортидан боринг. Бирга туринглар. Ажралманглар. Аёлсизлик шу ишларга олиб боради. Маблағи йўқдир. Вақтинчалик ёрдам олиб бўлса ҳам бирга яшанглар. Бошида қийин бўлар, аммо оила баракасидан ҳаммаси йўлга тушиб кетади,иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!