Жинсий аъзодаги яллигланишни куйдириш

16:24 / 01.11.2022 | Anonym | 837

Ассалому алайкум! Аёлим гинеколог куригига борганда жинсий аъзосида яллигланиш (эрозия) бор дебди. Дорилар ёзиб берганди лекин фойдаси булмабди. Буни куйдириш йули билан даволанар экан. Шариатимизда куйдириш билан даволанишга рухсат борми? Аллох ишларингизга барака берсин!

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Агар эрозия одатий дорилар билан тузалмаса унда лазер билан у ярани куйдирилади , агар ўз ҳолига қўйиб қўйилса у ёмон сифатли ўсмага айланиш эхтимоли бор. Сиз назарда тутган ҳадисда олов билан куйдириб даволаш назарда тутилган. Валлоҳу аълам!