Жахлдор жиян

20:35 / 01.11.2022 | Мархабо | 367

Ассалому алайкум! Жияним 3 ёшда. Ёш болаларга хос булмаган тарзда жуда асабий. Сал нарса екмаса, айтганини килмаса, кайфияти яхши булмаса хаммани жуда каттик уради. Овозини борича бакиради. Камдан кам кайфияти яхши булади. Шунда хам бирон нарса екмаса яна уришишни бошлайди. Кулига тушган нарсани олиб отади. Уришсак баттар килади. Хеч нарсага кунмайди.Мен келажагидан ховотирдаман. Нима маслахат берасиз

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Жиянингизнинг онаси хомиладорлигида  асабий бўлгани учун бола ҳам асабийдир. Она-бола ҳам мутахассис  кўригидан ўтиши ва уларнинг маслаҳатига амал қилиши лозим. Болага 7 ёшгача подшоҳларга муомала қилгандек яхши муомалада бўлиш керак. Пешонадан ўпиб, елка, бошларини силаб бағрингизга босиб эркалаш боланинг руҳиятида катта ижобий ўзгариш бўлади. Унга яхши кўрган ўйинчоқларини бериб бирга ўйнаш, шароитингиз бўлса, болалар боғчасига берсангиз,  болалар дунёсида ўзини бахтли ҳис қилади ва асабийлашмайди ин шаа Аллоҳ! Валлоҳу аълам!