Ёрдам ва маслаҳат керак

17:36 / 28.11.2022 | Nilufar | 369
Ассалому алайкум! Берган ёрдамингиз учун олдиндан раҳмат айтаман ва Аллоҳ барчамиздан рози бўлишини сўраб қоламан! Сиздан аслида маслаҳат сўрамоқчи эдим, ҳозирда диний китоблар ўқияпман,барча китоблар диний қўмита томонидан тасдиқланган ва кўплари Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламларига мансуб, илмим камлиги туфайли баъзи ўқиётган жойларимда тушунишга қийналаётган жойларим бор,динимизни ўрганишда янглиш тушунчалар пайдо бўлиб қолишидан қўрқаяпман шунинг учун бир устозага жудаям муҳтожлигим бор, аммо қаердан ва қандай қилиб бундай устоза топишликни билмаяпман, шунинг учун менга йўл-йўриқ кўрсата оласизми, қайси идорага ёки кимга мурожаат қилиб устоза топиб у кишига толиба бўла оламан? Аллоҳ рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳазратимиз китоблари бўйича суҳбатлар уюштириб турилади. Каналларимизни кузатиб боринг.