Ассалому алайкум! Менеримни иккинчи аёлиман биз 9 йилдан бери бирга яшимиз узимни 2 та,булардан 1та фарзандим бор бошида квартирада яаширдик уй оберишга курблари етмасти хозир пуллари бор 2та уй олдила адаларини номига мени номимга олиб бераман деб алдадила мен нима килсам болади маслахат беринг талаб килишликка хакким борми олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада диний идоранинг фатволар хайьатига бориб суриштиришингиз мумкин. Эркак киши никоҳига олган аёлини олдитда шариатга мувофиқ вазифалари бор булар: озиқ-овқат билан таъминлаши, ҳар уч ойда агар зарурат бўлса кийим-бош олиб бериши, касал бўлса шифокорга кўрсатиши ва дори-дармонини олиб бериши, маънавий шаклланиши учун илмга эҳтиёжи бўлса амалга ошириши, касал вақтларида ҳатто уй ва болаларга қарашга ёрдамчи ёллаши, бир хона уй билан таъминлаши керак. Аммо бу уйни ижарага олиши ёки сотиб олиши бу эркакнинг шахсий хоҳишига асосланади. Шунинг учун эркак киши уй олиб беришини хоҳлаган аёл унга муносабатини гўзал қилиши зарур. Эркак кишининг ва аёл кишининг психологияси бир-биридан тубдан фарқ қилади. Аёл киши ўзига кераклик муносабатни эркак кишига қилади. Аммо эркак кишига унга керакли муносабатни қилишни билиш керак. Бунинг учун психология курсларида ўқиб олиб эркак кишининг психикаси нималардан иборат ва у билан қандай қилиб тил топишиш керак, аёл киши нималарни қилса ёки қандай муносабат қилса эркак киши унга эътиборли бўлади, унинг хоҳишларини инобатга олади ана шу сирларни билиб олишингиз мумкин.Валлоҳу аълам!