Таяммум

04:25 / 01.12.2022 | Сабрина Расулова | 192
Ассалому алайкум!
Охирги пайт огзимни ички тарафидан тишлашимни куп кузатяпман,бази вакти узим хам сезмай коламан,яъни ноихтиёрий тишлайман.Бундан кейин коннинг тамини огзимда сезаман,шу холат тахоратни бузадими? Рамазон пайтида хам айрим вакт эсимдан чикиб шундай булган ва тутган рузаларим макрухга айланганми(т.е. кайтадан тутишим керакми)?

Студентман, университетда танаффус берган вактида тезда бошка корпусга бориб,таяммум килиб намозни фарзларини адо килиб келаман,хожатхона бор аммо улар умумий(хамма кириб чикайверади),шу холатда мен таяммум килсам тугри буладими?

Кузни куп микдорда эмас,азгина калам билан буяш, сурма жойига утадими?
Яъни факат шуни суриб юриш номахрамларга тузанишдек амал булиб колмайдими?

Киз боламан,выделение сабабли 1 тахоратим 1 намозга етади,куп тахорат килиш озрок шамоллашга олиб келяпти,саволларни укидим,тахоратдан сунг жинсий аъзога пахта куйса булади деган жавобларни укидим,шу иш мумкунми ва киз болаларга бокираликга зарар етказмайдими?
Кечирасизлар,саволлар майда муаммолар,аммо шулар мени шубхага солиб куяпти, Аллох рози булсин хаммамиздан.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Қон чиқиб бошқа жойга оқиб ўтса таҳорат кетади.
Валлоҳу аълам!