Бировнинг маълумотларидан фойдаланиб дарс ўтиш тўғри...ми?

18:46 / 02.12.2022 | Rahmatova | 325
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Биз хўжайиним билан тиббиёт олийгоҳида таҳсил оламиз. Ҳозирда кўплаб институтларда талабалар томонидан дарслар ўтилиши йўлга қўйилган. Биз ҳам бир неча йиллардан буён тиббиёт талабаларига оффлайн ҳамда онлайн курслар орқали дарслар ўтиб келмоқдамиз. Биз дарс ўтаётган соҳа бўйича биз бошлаганда ҳали ҳеч ким дарсларни йўлга қўймаганди. Ҳозирда бундай курслар анча кўпайди. Албатта, бу қувонарли ҳолат. Лекин бизга келган маълумотларга караганда, баъзи курс ўтаётганлар айнан бизнинг маълумотларни ўрганиб, таҳлил қилиб, баъзи жойларини ўзгартириб дарслар ўтишмоқда экан. Курс ўтувчи шахс, унинг аёли ва бошқа шериклари бизнинг дарсларда қатнашгани, маълумотларимизни олиб бемалол фойдаланаётганини билдик. Биз ҳали барча видеоларни ютубга жойламаганмиз, курс пуллик ва видеолардан фақатгина курс ўқувчилари фойдалан оладилар, холос. Юқоридаги инсонлар билан боғланиб, изоҳ сўрасак, ўзлари ҳам тан олиб, бизда олдиндан курс ўтиш истаги бўлган, сизникидан ҳам фойдаланяпмиз, ўзгартириб, айрим жойларини тўғирлаб дарс ўтяпмиз, илмда қизғанчиқлик қилманг, деб иддао ҳам қилишмоқда. Бу ҳолатнинг ҳукми қандай бўлади? Уларнинг бу ҳаракатлари тўғрими? Шулар ҳақида билмоқчи эдик. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳаққингиз бор, буни талаб қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!