Бола қачон туғилишини ҳал қилиш

09:20 / 03.12.2022 | Oysha | 328
Ассалому алайкум!
Маълумки, айрим аёлларга табиий туғиш тақиқланади ва уларга операция куни белгиланади. баъзилар бу учун дард келишини кутишади, бу яхши , лекин баъзилар, она ва болага хавф бўлмаган, шошилинч чора талаб қилинмаган тақдирда ҳам ўзининг режалари (масалан таниш шифокорнинг навбати)ни инобатга олиб кесаревони бирор кун ва соатга режалаштирадилар.
яна айримлар табиий туққан тақдирдаям дард келтирадиган дорилар билан ўзларига қулай пайтга мўлжаллар эканлар.
она ва бола саломатлигидан келиб чиқиб қилинадиган шошилинч операция ва туғуруқларни назарда тутмаяпман, ўзининг хоҳишига кўра бола туғилиш кунини режалаштириш гуноҳ эмасми? ахир ҳар кимнинг бу дунёга келиш соатлари Аллоҳ томонидан ёзиладику.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиҳҳатга салбий таъсири бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!