Ассалому Алайкум! Аввало ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин. Инстаграммда илкҳам_блог ники билан номланган профилда Илҳом исимли Олматали йигит барча ейиладиган ичиладиган озиқ-овқатлар, дорилар, ишлатиладиган крем шампун ва шунга ўхшаш барча нарсаларга ҳалол ва харом деб ташхис қўйяпти. Сизлардан жудахам илтимос қилиб сўрардимки унинг гапларида қанчалик ҳақиқат бор. Айтганларига ишониш ишонмасликни билолмай қолдик. Амал қилайликми йўқми? Ҳаловатим йўқолди.
– Ва алайкум ассалом! Бу борада маълумотимиз йўқ.