Эримдан кўнглим қоляпти шекилли...

03:37 / 11.11.2022 | Dilrabo Jalalova | 328

Ассалому алайкум! Оилалиман. Бир угил ва бир кизиммиз бор. Эримни хиёнатини июль ойида билиб колдим. Гаплашиб юрган аёлини бир кизи бор, эримданам хомиладор бупти. Билиб колганимдан бери ичим ёнади холос. Билганимми бошида билдирмадим эримга, муомаласи совук булиб колган. Бир куни кечаси болларим йиглигандан кетсанг кетавер дегандай килди. Эртаси ишга яхши кузатдим ва нарсаларимми йигдим. Кайнонам куриб дарров эримни ишдан чакиртирди. Яшамайман кетаман барибир манда кунглингиз йукку десам унакамас деб мени алдаб сулдаб оп колди. Болларим учун колдим ва ота-оналариммиз учунам. Булди йигиштирдим деб ваъдаям берди. Мана яна бора-бора вакт утган сари яна манга бефарк, худди ман уни мажбурлаб ушлаб утиргандай яшаётгандай. Ота-онамни уйига болалар билан тузалиб келинглар деб жунатганларига бир хафтадан ошди, хар кун келади болаларини кургани лекин менга бефарклиги юрагимни эзяпти. Эримга мени сиздан кунглим коляпти деб айтсам буладими? Хохласа уша аёл уни бахтли килса унга уйланинг десам буладими? Биламан аёл эрини булишса Жаннати буларкан деб эшитганман. Эримни менда кунгли йуклигини куриб билиб туриб яшагим келмаяпти. Лекин узим эримни жудаям яхши кураман. Илтимос маслахат беринг

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда эркакларга агар хоҳласалар никоҳига иккинчи аёл олиши мумкин, албатта адолат қила олсалар. Сиз аввалом бор ўзингиз учун ҳал қилиб олинг бу турмуш сизга керакми болаларингизни етим қилиш керакми ёки йўқми? Агар сабр қиламан оиламни сақлаб қоламан десангиз у ҳолда буни уддалаш мумкин.  Турмушингизга қандайдир ўзгартиришлар киритиш керак. Албатта яна бир таъкидлайман ажрашмасдан оилани сақлаб қоламан десангиз ўзингиз ҳаракатни бошлашингиз керак. Бир хиллик эркак кишининг жонига тегади. Эркак кишининг қалби жуда нозик. Кўпинча шундай гап юради халқимизда “аёл киши эрига қўполлик қилса бошқа аёлга қарай бошлайди” дейишади. Гап фақат шунда эмас. Кўпгина сабаблар бор бундай қилишига. Сиз ўз устингизда ишланг. Ўзингизга қизиқарли бўлган йўналишдаги билимларингизни оширинг. Севган машғулотларингиз нималардан иборат ана шуларни ўйлангда бажаринг. Ҳар куни бир соат бунга вақт ажратинг. Уйда чиройлироқ кийимларингизни кийиб атирларингизни сепиб юринг. Турмуш ўртоғингиз уйида йўқ вақтида ҳам шу ишларни қилинг. Шундагина турмуш ўртоғингиз ёниздами йўқми ундан қатъий назар ўзингизни бахтлик сеза бошлайсиз шунда. Доимо кулиб юринг. Хушчақчақ юринг шўх шодон бўлишга ҳаракат қилинг. Юзингизга боққан одам бу аёл ниҳоятда бахтлик аёл деб ўйлайдиган даражада бўлишингиз керак. Ана шундай аёлга, ўзини қадрлайдиган, ўзини яхши кўрадиган аёлга талпинади эркак киши. Нариги аёл пайдо бўлгани учунгина оилангизни ташлаб кетишингиз нотўғри менимча. Гўё у аёл ҳаётингизда йўқ деб тасаввур қилиб ҳатто турмуш ўртоғингизга ҳам эслатмай яшашингиз зарур. Албатта агар болаларингизга бу ота керак десангиз. Яъни турмуш ўртоғингиз харом ичиб, харом ишларни қилиб, уйда бақириб-сўкиб болаларни ўзидан итариб зада қилмаган бўлса турмушингизни сақлаб қолганингиз яхши.Валлоҳу аълам!