Остеопороз касаллигини ҳомиламга таъсири борми?
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум рахмат Аллохим илмингизни янада зиёда килсин.Доим сог саломат килсин
Шифокор:
.[quote="Нозима Каримова":2x9p380l]Ассалому алайкум шифокор опа менга берган жавоб ва тавсиялариз учун катта рахмат!Подагра касаллигида ейиш мумкин эмас озукаларни укидим жуда куп махсулот мумкинмас экан.Шунга нима ейиш мумкинлиги хакида хакида хам малумот бера оласизми?Чунки ревматолог шифокор хузурига Тошкентга бориб куринишим керак унгача билиб олсам боладими?[/quote:2x9p380l]
Ва алайкум ассалом.
Подагра касаллигида таркибида пурин махсулотини тутмайдиган озуқа махсулотлари мумкин . Нимаики таркибида пурин тутса ана шу махсулот мумкин эмас.
Подаграда истеьмоли рухсат этилган озуқа махсулотларининг рўйхатини келтириб ўтаман :
-Нон махсулотларидан : қора нон ва ачитқи ишлатилмаган пишириқлар ;
-Гушт махсулотларидан: индейка , товуқ ва қуён ,у ҳам хафтада 2-3 марта ва миқдори 170граммдан ортмаган миқдорда;
- Балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ёғсиз форель,семга турлари , бу балиқларни сувда қайнатилган ҳолда балиғини истеьмол қилиб, шурваси истеьмол қилинмаслиги керак;
-Тухум (кунига 1 марта, 1 донадан );
-Сутнинг ёғсизлантирилгани , кефир, творог , тузсиз пишлоқ ,йогурт ва сметана;
- Дуккаклилардан бошқа барча крупалар :
- Сабзавотлардан :картошка,сабзи,карам, пиёз, петрушка,ошқовоқ ,бақлажон, бодринг , қизил лавлаги ;
- Мевалардан апельсин,мандарин,кўк олма, ўрик ,нок ,қулупнай,хурмо ;
-Таомлардан : вегетерианча шурва, сутли бўтқалар ,салатлар,винегрет,
-Ширинликлардан : зефир,мармелад ,шоколадсиз конфетлар ва музқаймоқ ( суистеьмол қилмаслик шарти билан );
- Ёғлардан исталган ўсимлик мойлари;
- Ичимликлардан : кўк чой,лимон чой,сутли чой,шарбатлар , ишқорий минерал сувлар, мевалардан компот,наьматак дамламаси;
- Арахисдан бошқа барча ёнғоқ махсулотлари,бодом,писталар ;
- Зираворлардан : лавр япроғи,ванилин ,корица