Ассалому алайкум! Устоз яхшимисиз? Устоз мен яқинда орифламе компаниясига азо бўлдим, мақсадим олди сотди эмас, ўзимга, оила азоларимга парфимериялар олмоқчи эдим совға сифатида, яқин танишларим бизга ҳам буюртма қилиб бера оласизми дейишганди, бир икки буюртма қилдим. Сўнг яқин дугонаси бу хаёл эмас деди, мен %ларге билан иш қилмадим десам ҳам шундай деди. Масалан 200 минг сўмлик нарса мен азо бўлганим учун 180 минг сўмга келди, мен 180 минг сотдим опамга. Саволим шундан иборатки менга келган нархида сотсам (журналда кўрсатилган нархдан 10 % арзон ) ҳам ўз яқинларимга, дўстларимга харом бўладими?
Жавоб учун олдиндан раҳмат устоз
– Ва алайкум ассалом! Бу каби компанияларга аъзо бўлганлар тармоқли савдодан бошқасини қила олмайдилар. Валлоҳу аълам!