Ассалому алайкум! Бундай савол берганимдан учун олдиндан узур сўрайман. Мени синглим 17 ёшда ва у 2 йилдан бери номи "Лифт" деб аталган деярли барча дўконлардан топса боладиган маст сарҳуш қилувчи дорини чекиб юради. Адашиб қизиқиб истемол қилиб кориб шу билан қаттиқ боғланиб қолди ҳар доим ташашга ҳаракат қилади ва истемол қилмаса боши қаттиқ оғриб асабийлашиб чидолмай яна чекишда давом этириб юрибди оғриқ пайти ҳар ҳил оғриқ қолдирувчи дорилар ичди лекн бориб бориб бу дорилар ҳам тасир қилмаяпти. Сиздан илтимосим бу Лифтни ташаш учун нима қилса болади қандай муолажами олиб даволанса боладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Синглингизда қабул қилаётган дори моддасига руҳий ва жисмоний қарамлик вужудга келибди .Зудлик билан уни психо- наркологик диспансерга ётқизиб даволашинглар керак . Уй шароитида бу касалликдан қутилиб кетиш имконсиз. Бу шаклланиб бўлган касаллик ва бу ботқоқдан синглингизни ҳозир тортиб олмасангиз кейин кеч бўлади , даволашни қанча барвақт бошланса шунчалик ундан чиқиб кетиш осонроқ бўлади. Валлоҳу аълам!