Хайздан кейин

01:35 / 07.12.2022 | Saida | 389
Ассалому алайкум! Устоз . Мен хайз миддатим олдин 8 кун бўлар эдим 8-куни ғусл қилар эдим. 5 ,6 ойдан бери 8 кундан ошиб қолган . Лекин 1,2 сафардан бери 8 кундан кейин жуда оч ва оз миқдорда сариқ рангли ажралма келяпти. Ё ғусл қилишимни ёки қилмаслигимни билмайман. Бу ҳолатда нима қилишим керак. Ажралма оз ва сафсар рангда .
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 10 кунгача то холис оқлик келмагунича ҳайз бўлади. Валлоҳу аълам!