“Субҳана роббиял карим” деса бўладими?

09:14 / 09.06.2019 | Nargizxon | 743

Ассалому алайкум! Намозда рукуъда “Субҳана роббиял ъазим”нинг ўрнига “Субҳана роббиял карим” деса бўладими? Чунки “ъазим” сўзига тилим келишмаяпти

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

Ва алайкум ассалом! Жоиз, аммо тарки суннат бўлади. Тилингиз келушгунича айтиб турсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
تنبيه : السنة في تسبيح الركوع سبحان ربي العظيم ، إلا إن كان لا يحسن الظاء فيبدل به الكريم ، لئلا يجري على لسانه العزيم فتفسد به الصلاة ، كذا في شرح درر البحار ، فليحفظ فإن العامة عنه غافلون حيث يأتون بدل الظاء بزای مفخمة .

“Роддул муҳтор” китобида: “Танбеҳ, рукуънинг тасбеҳидаги суннат “سبحان ربي العظيم”ни айтишдир. Лекин “ظ” ҳарфини чиройли талаффуз қилолмаса “العظيم”нинг ўрнига “الكريم”ни талаффуз қилади. Токи тилига “العزيم” жорий бўлиб, намози фосид бўлмасин. “Шарҳу дурарил биҳаар” китобида ҳам шундай келган. Буни ёдда тутиш керак, чунки омма халқ бундан ғафлатдалар. Чунки улар “ظ” ҳарфининг ўрнига йўғон талаффуз қилинган “ز”ни айтадилар” деганлар.