Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ! Тушкунликдаман нима қилишга ҳам ҳайронман. Онамни ҳарактерлари жуда оғир қарғайверадилар боровни гапини эшитмайдила.ҳамма фарзандлани бир бирига ёмонлаб òтиралла. Оилалиман уйга борсам сиғмиман 1кунгаям қачон кетасан диб туралла. Фарзандим оғирлашиб аператса бўлди билмадила ҳатто . Қандай йўл тутишим кк? Бундай ҳолатта қарғишлари ўтиб қолмайдими?ёлғонларига чидолмаямман Отам сиқилиб ўлиб кеттила Аллоҳ раҳмат қилсин !
– Ва алайкум ассалом! Баъзи бир одамларнинг психик ҳолати туғма шундай бўлади. Бундай одамлар билан бир оила бўлиб яшаш албатта қийинчилик туғдиради. Айниқса она тимсолини одамзот кўз олдида бутунлай бошқача тасаввур қилади. Яъни она - бу меҳридарё аёл, фақат меҳр улашувчи, оқила, камсуқум, холис меҳнат қилувчи, ўзини ўйламай фақатгина болаларини ўйлайдиган ва ҳаказо аёл қиёфасида тасаввур қиладилар. Аммо дунёда нечта одам бор бўлса шунча характер соҳиби шунча психик ҳолат турлари мавжуд бўлиб уларнинг ҳар бири индивидуал шаклда бўлади. Онангиз ҳам бундан мустасно эмас. Бу каби одамларнинг дунёқараши бошқаларникидан тубдан фарқ қилади. Эгоистроқ дунёқараши атрофдагиларга озор беради. Онангизнинг бу хулқ-атвори сизга ва бошқаларга зулм бўлиб таъсир қилмаслиги учун психолог билан мулоқот қилсангиз бу ҳолат ҳақида кенгроқ тушунчага эга бўласиз. Онангиздан хафа бўлманг. Ҳар икковингизнинг бу дунёдаги ўлчов бирлигингиз турличадир. Ҳамда бу одам онангиз. Уни борлиғича қабул қилишга ҳаракат қилинг. Онангиз нима деса ҳам ундан хафа бўлмай хоп деб хизматини қилаверинг. Унинг миясидаги ўй-ҳаёллар нималардан иборат эканини сиз ҳатто тушунмайсиз ҳам. Шариатга мувофиқ ота-онани улуғлаш шарт ҳатто руҳияти носоғлом бўлса ҳам. Аллоҳ розилиги учун онангизни борлиғича қабул қилаверинг. Ноҳақ қарғаса буни Аллоҳ кўриб турибди. Ўзи меҳрибон Зот иншааллоҳ сизга урмайди. Валлоҳу аълам!