Намоз

14:36 / 12.06.2019 | Mòminaxon | 671
Ассалому алайкум! Бир дугонам намоз ўқиганида ташаҳҳудга ўтирганида чап кўкрак учига қараб ўқир экан. Айтишича, салавотларни юракка яқин айтиш керак экан. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ташаҳҳуд пайтида чап кўкрак учига эмас, қалбга назар солиб ўтирилади. Валлоҳу аълам