2та дугона бир бирини лабидан ўпишини қандай тушуниш мумкин

03:51 / 07.12.2022 | Madina | 375
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Мени бир дугонам бор интернетда танишганмиз, у билан бир марта юзма юз кўришганман. У ўранган қиз, мусулмон, исломдан ҳабари бор қиз. У менга кўп айтади сизни яхши кўраман диб. Бир куни сизни қаттиқ қучоқлагим келади лекин ву мусулмончиликка тўғри келмайдида диб ҳафа бўлган стикр жўнатди. Мен ҳайрон қолиб нега диб сўрадим. У биринчи айтмайман диб қаршилик қилди ва оҳири кўндирдим айтишига. Шунда у менга лабиздан ҳам ўпгим келади диди. Мен бу гапини ақлимга сиғдиролмаяпман. Ундан қанақисага бу ЛГБТда бўладику биз ислом динидамизку биз мусулмонмиз қанақа қилиб сиз шундай қилгингиз келади диб сўрадим. Билмайман диб жавоб берди. Шунда мен айтдим гармонларизни текширтиринг дидим у йўқ текширтиролмайман уяламан менда шундай бўляпти диб қаршилик қилди барбр кўндиролмадим. Кейин айтдим, унда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Шайхимизнинг Одинахон қизларидан сўрайман бу нарса мумкинми диб дисам йўқ сўраманг диб қаршилик қилди ва 2та дугонаси ҳақида айтди, улар ҳам бир бирини лабидан ўпишади унақа қаттиқ ўпмайди диди мен жирканиб кетдим шундай қиз билан дугона бўлганимга. Буни қандай тушуниш мумкин. Мен ҳаёлларимга сиғдиролмаяпман. У қиз мендан 2ёш катта. Мен эса 10синфман. Саволим шуки шу қиз билан дугона бўлишликни давом эттирайми ёки йўқми. У қиз билан дугона бўлишлигим қанчалик тўғри ва у қиз бу ҳислатни йўқотиш учун нима қилиш керак. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зудлик билан мутахассисга кўринсин. Шубҳа уйғотса у билан дўстлашмаслигингиз мумкин. Валлоҳу аълам!