Ассалому алайкум! Алҳамдуллиллаҳ Аллоҳ иймон бериб сатри аврат фарзлигини тушундим. Аммо хўжайиним ва хўжайинимнинг ота-оналари бунга қатъий қаршилик қилмоқдалар. Хўжайиним бу ҳақида гапиришга ҳам рухсат бермайдилар. Ҳатто кўчада оддий рўмол ҳам тақмайсан, уйда тақсанг майли, агар мени айтганимни қилмасанг уйингга кет деб бир неча бор айтдилар (талоқ тушмадими деб қўрқиб кетяпман). Аслида ҳаммалари жуда яхши, самимий инсонлар. Ота-онам ҳам фақат сабр қил, дуо қил, бир кун Аллоҳ кўнгилларига солади дейдилар. Илоҳим Аллоҳ уларнинг ҳам кўнгилларига солсин, иймони комил берсин. Илтимос менга маслаҳат беринглар устозлар. Оилам бузилишини хоҳламайман, аммо билиб туриб фарзни бажармаяпман деб тушкунликка тушиб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Албатта аввало Аллоҳнинг айтгани қилинади. Имкон қадар авратларни тўсиш керак, рангсиз нарсалар билан ясама соч билан бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!