Сотиб олинган чучвара ҳалолми?

03:55 / 08.12.2022 | S. | 278
Ассалому алайкум! Ота-онам Умра сафарига кетишганди, ёлғиз қолманглар деб Бувижонимдан сўрашди қараб туришни. Бу ҳафта ўқишим чўзилиб, Шомга яқин келадиган бўлиб қолдим. Шу туфайли кечки овқат қилишга улгурмай қоляпман. Бувижоним бугун дўкондан мол гўштидан қилинган чучвара сотиб олган эканлар, набираларимга пишириб бераман деб. Одатда хамирли овқатларни дам олиш кунлари, уйдаги маҳсулотлардан тайёрлардим, шунга билмайман ярим-тайёр гўшт маҳсулотлари қандай эканлигини. Қадоғида Ҳалол белгиси йўк экан, интернетдан ҳам топа олмадим. Мол ҳалол сўйилганми ёки ҳаром билмайман. Бувимга ҳеч нарса дея олмадим, кўнгилларини ғаш қилиб қўяман деб қўрқдим, агар гўштли нарса олманг деб сўрасам. Илтимос, тўғри йўл кўрсатинг, нима қилай. Ҳалол чиқсин деб дуо қилайми? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кишига мулойимлик билан шу нарсага эътибор қилиш кераклигини айтаверинг. Валлоҳу аълам!