Ишонч

01:51 / 17.11.2022 | Laylo | 412

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Бизнинг туйимизга икки ярим йил булди. Бошида хаммаси яхши эди. Хомиладорлик давримнинг охирги ойида эримнинг бошка узларидан анча ёши катта аёл билан куришиб юрганларини, телефонда хар хил уятсиз ёзишмаларини куриб колдим ва узлари билан гаплашиб келишиб олдик. У аёл билан алокани узишларини мени яхши куришларини айтдилар ва мен Аллохга таваккал килиб кечириб кеттим. Хозирда 10 ойлик кизим бор. Шу вакт ичида яна 2 маротаба кизлар билан телефон оркали ёзишиб юрганларини билиб колдим. Турмуш уртогимдан сизга мен яхши этибор бера олмаяпманми десам йук сени яхши кураман сен яхши аёлсан дейдилар. Унда нимага бундай ишлар килаяпсиз десам индамайдилар. Кеча яна интернет оркали бир киз билан уятсиз, динимизга тугри келмайдиган масалаларда ёзишиб юрганларини билиб колдим. Тугриси эримга булган ишончим колмаяпти. Кунглим совушга бошлаяпти. Аммо оиламни саклаб колишга харакат килаяпман. Маслахат беринг бундай холатда кандай йул тутсам булади. Жавоб учун олдиндан рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизни тушинаман, аёл учун бу оғриқли.Эрингиздаги бу ҳолат уларни иймони заифлигидан, нафсини идора эта олмаслигидан. Аёл эрининг хизматида бўла олмайдиган вақтлари бўлади, шундай вақтларда фақат иймони мустаҳкам эркакгина ўзини тия олади. Ҳар бир инсон ўз амаллари учун Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўзи жавоб беради. Ўзингизни айбламанг бунинг учун, ибодатга жиддий киришинг, сабаби аёлга ибодати унинг ҳаётидаги бор неъмат фақат эр билан иборат эмаслигини уқтиради.Ҳужайинингиз ҳаққига иймон ва тавфиқ сўраб дуо қилинг, ажабмас Аллоҳ ҳидоятга бошласа. Солиҳа аёл эрининг ярим дини дейилади, ибодатларингиз, тақвойингиз, гўзал хулқингиз билан Иншааллоҳ эрингизнинг иймонга келишига сабабчи бўлсангиз. Сўз билан тўғрилашга ҳаракат қилишдан кўра инсон ўзи жонли намуна бўлиб, таъсир кўрсата олади. Сабр қилинг, эрингиз балки шаҳватини енга олмаётгандир, сиз улардан юз ўгирсангиз янада бу ботқоқга ботиб кетишлари мумкин. Доно аёл сифатида уларга меҳрингиз, эътиборингиз билан янада руҳан яқин бўлинг.Шундоқ ҳам сиз уларни ҳаётида ўринга эга экансиз, ҳар ишда ҳикмат бор Иншааллоҳ меҳр ва эътибор, тушинишингиз билан эрингизни тўғри йўлга киришига эришасиз. Хушмуомалалик билан муносабатда бўлаверинг, сизга нисбатан муҳаббати, ҳурмати кун сайин ошгани сари виждонан ўзини ислоҳ этади.Ислом тарихида кўп аёллар эрининг ҳидоятига сабабчи бўлган, демакки, сизга ҳам шу синов берилганми сиз яхши ва янада оқила аёл бўлиб оилангизни сақлаб қолишга эришасиз, бунга аминман. Валлоҳу аълам!