Ўғил бола номаҳрамлиги

09:21 / 08.12.2022 | عشق الجنّة | 270
Ассалому алайкум!
Ўғил бола вояга етгандан сўнг номаҳрам ҳисобланишини ўқидим. 10-11 ёшлардаги, балоғатга етганлик белгиси йўқ номаҳрам қариндошларимиз билан саломлашиш ва шунга ўхшаш алоқада бо‘лиш мумкинми? Мен фарзанда 6 ёшдан намозга буюриш ва ўнг чапни ажратганда намозга буюриш кераклиги ҳақидаги ҳадисларни ўқиб, авратларни фарқлай олади деб ҳижобсиз юрмасдим, масофа сақлардим.
Ҳижобсиз юришимиз, салом алик қилишимиз ҳам номаҳрам ўғил бола вояга етгангача мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозга 6 дани эмас 7 дан буюрилади. Балоғатга етган боладан авратни беркитилади, ундан кичигидан эмас. Валлоҳу аълам!