Ҳайз тугаган куннинг барча намозлар қазоси ўқиладими?
                
                
                     18:56 / 16.06.2019 |  
  Мохигул | 
 1041  
                          
                         
                                                                    
 
                
                Ассалому алайкум!  Узрли ҳолати тугаган куни хуфтон намозига яқин ғусл қилинди ва хуфтон ўқилди, дейлик. Хуфтондан сўнг ўша кунги бомдод, пешин, аср ва шом намозларининг қазоси ўқиладими?                
                                
                    «Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
                
                
                Ва алайкум ассалом! Ўқилмайди. У лаҳзаларда сиз узрли ҳукмида бўлгансиз ва у пайтлардаги намозлар сиздан соқит бўлган. Валлоҳу аълам