Номахрам қиз

09:04 / 18.11.2022 | Dilsoz Kubayeva | 224

Ассалому алайкум! Устозлар Мени саволим шундайки.оилалиман туйимиз булганига 2йил тулди уртамизда жуда йомон келишмовчилик бор.Жуда юрагим сик,иляпти канака йул тутишни билмаябман.Уртага бегона киз тушган оиламизни келишмовчиликкача олиб келган.Туйимиз булганидан сингл хужайнимнинг телефонларида битта кизни жуда ёмон расмини куриб колдим тугрисини айтсам жуда хечнарсасиз ялонгоч расмини хоп бу нима деб сурадим унга кейин индамадим.Кейин яна 5кунлар утяпти уша киз йозди жуда келишган куйов булибсиз кимга уйландиз менга уйланмокчи эдизку деб йозганди укимай хужайним учириб ташлагандилар.Энди 2йил утиб уша расмини яна курдим яшириб куйган экан.Хуллас мен алдаяпти эрим гаплашиб гаплашмаганман узи менга осилганди куймаган деди кайси гапларига ишонишни билмай колдим умуман хечнарса йокмаяпти.Илтимос устозлар саволимга жавоб беризлар эримга кунглим умуман исимаяпти нима маслахат берасизлар.Жавоб учун олдиндан рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эркак ва аёл психологияси бир-биридан тубдан фарқ қилади. Аёл кишига керак бўлган нарса эркак учун керакмас. Ҳудди шундай эркак учун керак нарса аёл кишига керакмас. Аслида бир-бирини тушуниш ўта қийин. Чунки бир-бирига тескари икки олам булар. Сиз эркак ва аёл психологиясини яхшилаб ўрганиб чиқинг, уларнинг фарқликлари нимада, ўзи эркак кишига аёл кишидан нима керак ана шуларни ўрганиб чиқинг. Шунда турмуш ўртоғингизга сиздан айнан нима кераклигини тушуниб оласиз. Шу нарсани берсангиз бўлди у бундан бахтли бўлади ва сизни бахтлик қилади. Расмни буткул унутинг. Турмуш ўртоғингизга айтинг яна шундай расм кўриб қолсам мени қайтиб кўрмайсиз деб. Лекин бундай десангиз гапингизда туришингиз лозим бўлади. Йўқса тэркак киши бу гапларида турмаган кимсани писанд қилмайди. Бундай қилишга жазм қила олмасангиз билишингизни ҳеч қачон билдирманг. Ўз устингизда ишланг. Ўзингизни шакллантиринг. Севган машғулотларингиз билан шуғулланинг. Турмуш ўртоғингиз уйга кириб келса байрамдек кутиб олинг. Аммо унинг ҳаётида қанд каби эриб йўқ бўлиб кетманг. Бундай қилсангиз у учун сиз зерикарлик бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!