Синглимнинг оиласи билан муомала қилмасам, силаи раҳмни узган бўлмайманми?

00:38 / 17.06.2019 | Muhayyo Bekmurodova | 837
Ассалому алайкум! Синглимнинг оиласи, яъни эри ва қайнонаси билан муомала қилмаслигим силаи раҳмни узишга кирмайдими? Гуноҳкор бўлмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мазкур шахслар билан-ку қудачилик алоқалари бор экан. Мўмин мўминдан алоқасини узиб, уч кундан ортиқ гаплашмай юриши жоиз эмас. Туғишганлик алоқаси бўлмаган тақдирда ҳам, қудачилик алоқаси бор ва уни узиш ножоиздир. Валлоҳу аълам