Мазхаблардаги ихтилоф

05:35 / 10.12.2022 | Мансурова | 393
Ассалому алайкум!
Аллоҳ таолонинг феълий сифатларини , Мотирудийлар қадим, Ашъарийлар эса ходис дейишар экан. Уломолар буни фақат лафзий жихатдан дейишган экан. Мана шу лафзий жихатдан дейилиши нима маънони англатади?
Хеч бир китобдан малумот тополмадим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Лафзий дегани, гапда, сўзларда, яъни бирор маънони тушунтиршда фарқи бор, аммо асли ва жавҳари бир нарса дегани. Валлоҳу аълам!