Ассалому алайкум! Ёшим 21да, турмуш қуриш арафасидаман. Марғилонликмиз, бу ерда тўй олди ҳаракатлар деярли фақат дунёга боғланган, айтмоқчиманки сарпо, уй-жой, гилам, парда, хуллас шундай нарсалар бўлажак келин куёвнинг илмидан, баъзан афсуски бахтиданам муҳим. Ҳали фотиҳа бўлмади, лекин шу кун яқинлашган сари уйимизда нотинчлик бўляпти, чунки биз ўртаҳол оиламиз, тўй олди ҳаражатларга эса жуда кўп маблағ кераклиги бунга тасир қиляпти. Устоз мен бахтни дунёда, дунёвий матоҳларда деб ҳисобламайман, инсонларни орқадан айтадиган гапларига ҳам аҳамият бермайман, лекин онамга буни тушунтиролалмаяпман. Онам илмли аёллар, ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ва Фотима онамизнинг унаштирувлари ва никоҳ кечалари ҳақида ўзлари менга айтиб берганлар. "Сиз олиб бермоқчи бўлаётган нарсалар менга ҳозир керакмаску, никоҳдан кейин ҳар қандай эҳтиёж бўлажак турмуш ўртоғимга тушади, мени эҳтиёжим бор бўлса олиб беришади ўзлари, агар имконлари бўлмаса сабр қиламан" дейман онамга, аммо улар "бир дона қизимсан, қиламан" деб ўзларини қийнаяптилар. Илтимос устоз менга йўл кўрсатинг, қандай йўл тутсам онамга ўз фикримни тушунтироламан, яъни булар ортиқча дабдаба, бахтга талуқли бўлмаган нарсалар эканлигини қандай тушунтирай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар тушунтирасиз. Ихтиёрингиздан ташқари нарсага мукаллаф эмассиз. Валлоҳу аълам!