Истихора намози

05:01 / 10.12.2022 | Lobar | 324
Ассалому алайкум!Яхшимисиз устоз ҳар нарсини бошлашда олдин истихора намозини ўқиш кере экан унаштирилган йигитимга турмушга чиқишдан олдин истихора оқиган эдим яхши тушла корардим қалбим талпинарди ва тойим болди 7ой яшадим шу пайт ичида анча озгаришла болди эримни биринси хотини боган эка ва шу сабаб оилам бузилди фарзандим ёқ 5ой болди ажрашганимга базида йиглаб Аллоҳим сенга истихора оқиб сенда сораган эдим наҳотки хато қилдим нега бунақа болди диб йиғлима Аллоҳга исён қилишдан қорқаман Аллоҳ менга синов қилиб бердими Аллоҳдан ҳайрлисини бир умрлик бахтим қилиб бер диб сораган эдим нега бундай болди устоз ҳалиям яхшикораман унита олмаяпман конглим нотинч!Аллоҳ рози бўсин сиздан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг қадарига рози бўлинг. Сизга бу мусибат бўлиб кўрингани билан аслида марҳамат бўлиши мумкин. Ҳикматини ҳали кўрасиз. Аллоҳ ва У Зотнинг ишлари ҳақидаги гумон яхши бўлиши керак. Валлоҳу аълам!