Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Устоз! Ёшим 18да. Қирғизистонда яшайман. Уйимизга совчилар келмоқда. Оиламизда барча намоз ўқийди, лекин Ислом тушунчасидан анча йироқда. 4 йилдан буён ёзги таътилда қўшни шаҳардаги мадрасада ўқийман. Устозим синглисининг ўғлига сўрамоқда. Айтишича, бола Қуръон ёдлайди, Ҳажга борган, оиласи илмли, кўпчиликка ёрдами теккан экан. Устозимнинг шогирди тоғамнинг аёллари, яъни келин ойим жиянларига сўраяпти. Жияни намозхон бола, лекин илм ўқимас экан. Ҳозирда Россия давлатида ишлар экан.Ўзим илм ўқиганим учунми, кўп илмли болалардан келди, лекин қайтаришди. Истихора қилиб кўрсам, устозим тараф хайрлига ўхшади. Валлоҳу Аълам. Оиламиздагилар ҳам аввал рози бўлиб, кейин ўзгариб қолишди. Айтишларича, у йигит тарафлар ёмон эмиш, уйлари аммамларга ёқмапти, оиласида ҳам уч қизи бор экан, чимматга ҳам ўратиб қўяр экан. Бу беш кунлик дунёда яшашдан мақсад Аллоҳнинг ризолиги эмасми ахир. Орзуим Қуръонни ёдлаш, кўп илм ўқиш, динни ҳам, дунёни ҳам тенг олиб кетиш. Буни уйимдагилар тушунишмаяпти. Нима қилай Устоз маслаҳат беринг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яна бир хотиржам истихора қилиб кўринг. Натижага қараб, кейин уйдагиларга тушунтириб, кўнглингиздаги гапларни билдиринг. Аллоҳ бахтингизни берсин, Аллоҳ Ўзи рози бўладиган ҳаётга йўллаб қўйсин сизни! Омийн!.