Ишонч

18:24 / 23.11.2022 | Laylo | 197

Ассалому алайкум! Бизнинг туйимизга икки ярим йил булди. Бошида хаммаси яхши эди. Хомиладорлик давримнинг охирги ойида эримнинг бошка узларидан анча ёши катта аёл билан куришиб юрганларини, телефонда хар хил уятсиз ёзишмаларини куриб колдим ва узлари билан гаплашиб келишиб олдик. У аёл билан алокани узишларини мени яхши куришларини айтдилар ва мен Аллохга таваккал килиб кечириб кеттим. Хозирда 10 ойлик кизим бор. Шу вакт ичида яна 2 маротаба кизлар билан телефон оркали ёзишиб юрганларини билиб колдим. Турмуш уртогимдан сизга мен яхши этибор бера олмаяпманми десам йук сени яхши кураман сен яхши аёлсан дейдилар. Унда нимага бундай ишлар килаяпсиз десам индамайдилар. Кеча яна интернет оркали бир киз билан уятсиз, динимизга тугри келмайдиган масалаларда ёзишиб юрганларини билиб колдим. Тугриси эримга булган ишончим колмаяпти. Кунглим совушга бошлаяпти. Аммо оиламни саклаб колишга харакат килаяпман. Маслахат беринг бундай холатда кандай йул тутсам булади. Жавоб учун олдиндан рахматлайкум!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эркак киши ёш бола каби ўзига эътибор талаб этади. Фарзанд туғилганидан кейин бу эътибор иккига бўлинади. Эркак киши зерика бошлайди. Шу вақтгача жозибадор аёли унинг кўнглини хотиржам қилган бўлса энди бу аёл “маъшуқа” образида эмас она образида бўлади. Буни эркак киши ақлан тушунса ҳам шаҳват нуқтаи назаридан қаралганида ўзини қўлга ололмайди. Шунинг учун турмуш ўртоғингизга эътиборингизни кукчайтиринг. Аҳамият қилиб чуқур ўйлаб кўринг унга сиздан нима етишмаяпти? Фарзандингизнинг тарбиясида у ҳам иштирок этсин. Шунда ўзингизга эътибор қилишга қувватингиз ва вақтингиз етарли бўлади. Эркак киши фарзандинм катта  қилишда ёрдам бермаса ва бу ишларнинг барчаси ҳамда уйдаги ишлар, овқат қилиш ва ҳаказолар аёл кишининг зиммасида бўлаверса албатта эркак кишининг вақти кўплигидан бекорчи нарсаларга эътибори кучаяди. Аслида фарзандни катта қилишда эркак кишидан фақатгина пул топиб рўзғор қилиб келиш эмаску. Аёл киши билан баробат ёрдамлашиши керак. Аммо биз аёллар ҳамма нарсани зиммамизга олавериб эркакларимизни бекорчи қилишга сабаб бўлиб қолдик. Сиз ҳам турмуш ўртоғингизга болани кўчада айлантириб келишини, чўмилтиришга ёрдам беришини ва ҳаказоларни чиройли оҳангда илтимос қилиб секкин-аста оила хизматларида аралаштирингда тунги хизматларингизни унга ёқадиган тарзда чиройли адо қилиб беринг. Валлоҳу аълам!