Ёнбош ётган ҳолатда Қуръони карим ўқисам бўладими?

20:45 / 22.06.2019 | Zarnigorhaydarova | 860
Ассалому алайкум! Мени ёшим 30да. Белимда диск чурраси бор. Бир жойда кўп ўтира олмайман. “Қуръони карим маъноларининг ўзбекча таржимаси” китобини ўқиш учун кўпроқ ўтирсам, белим оғриб қоляпти. Ёнбош ётган ҳолатда ўқисам бўладими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло қалбингизда илмни мустаҳкам қилсин. Фаҳмлашимча, сиздаги китоб “Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси” китоби. Қуръони Карим таҳорат билан ўқилади. Оёқ чўзиб, сабабсиз ётган ҳолатда ўқилмайди. Сизнинг ҳолатингизда ҳам уни ўтирган ҳолатда белингизга дам бериб, танаффуслар билан ўқишни тавсия қилган бўлар эдим. У Роббимизнинг каломи, ҳурмат ва эҳтиромга энг ҳақли калом.
Аммо бу фатво эмас , "Динда саволим бор" рукнида Одинахон устозадан бу саволга жавобни сўрашингизни тавсия қиламан. Аллоҳ шифо берсин!.