Ассалому алайкум устоз . Мани Жами 100кунлик қазо рўзам бор эди. Ушбу қазо рўзаларимни тутаётиб . 3марта рўзамни билиб туриб(яқинлик ва саҳарлик қилмай чанқаганим туфайли) очиб юбордим.Ман ўйлагандимки рўзамни бузсам ҳам ,Яна қайтадан ўша кунни ўзини тутиб берсам бўлади деб ўйлаб бузгандим. Шу бугун ҳаёлимга шу нарса келиб қўрқиб кетдим .Энди Манга кафорат вожиб бўладими ? Ёки ўйлаганимдек бир кун учун бир кун тутсам кифоями ин шаа Аллоҳ . Иложи бўлса шу саволимга батафсилроқ аниқлик киритиб берсангиз .
– Ва алайкум ассалом! Рамазондан ташқари бузилган рўза учун каффорот тутилмайди, гарчи у фарзнинг қазоси бўлса ҳам. Ўрнига бошқа куни тутиб беради. Аммо бузиб юборгани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!