Ассалому алайкум! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат устоз. Характеримми бу билмадим жуда бефарқман кўп нарсага. Энг ачинарлиси ибодатга. Ҳомиладорман. Олдинлари намоз вақтини интиқлик билан кутардим. Ҳозир ҳеч қандай маъруза Қуръондан эслатмалар ҳадислар умуман таъсир қилмай қўйган. Истиғфорга зикрга муҳтожлигимни биламан лекин айтолмайман. Кунларимда маъно йўқолган. Илм олиш иштиёқи ҳам йўқ. Қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳомиладорлик ҳолатингиз сабабидан бўлиши керак. Чунки сизда гармонал ўзгариш бўлаяпти. Шундай бўлсада тоза ҳавода кўпроқ пиёда юриб тасбеҳ ўгириб юрганингиз яхши. Вақтлироқ уйғониб вақтлироқ ухланг. Пиширилмаган сабзавотларни, меваларни кўпроқ истеъмол қилиб туринг. Аллоҳ Қуръон оятларда бандаларига қарата хитоб қилади “...Гумонингдаман” деб . Ҳадис ҳам бор “амаллар ниятга кўрадир” маъносида. Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб ҳаммамизга маълум “Амаллар ниятга кўрадир” деган китоблари бор. Албатта ўқиб чиқинг. Демак биринчи ўринда ниятларингизни тўғирлаб сўнг амалларингизни бажаришга биринчи қадамингизни қўйинг. Ниятларингизни, гумонингизни тўғирламасангиз ўзингизни қўлга олишингиз мураккаб. Валлоҳу аълам!