Ассалому алайкум! Анчадан бери шу савол мени қийнайди, хòжайиним бн турмуш қурганимизга 5йил бòлди, бир хонали домда 28 ёшли қайниукам билан бирга яшаб келябмиз, хòжайиним кечқурун тòшакка чақирябдилар, лекин мен укангиз эшитиб қоладику деб уларни райини қайтарябман, жахллари чиқиб кòп уришиб қолябмиз, шу холатда мен гуноҳкор бòлябманми, ахир қайниукам хам ёш бола эмас, уни олдида бундай иш қилиш нотòĝрику, жавоб учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз муносиб шароитни қилиши керак. Шароит бўла туриб бош тортсангиз гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!