Ажрим

22:49 / 11.12.2022 | Мохларой | 312
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга бир йилдан ошди ўғил фарзандим бор. Эрим билан орамиз яхши, лекин онаси ва опасига хеч йоқмадим. Арзимас хамма келин қилишими мумкун уй рўзгор хатолари учун хам катта жанжал бўлади. Қайнопамни уйимизга олиб келиб олган. Менга кўрсатиб қўйишга қаттиқ ушлашга харакат қилишади. Тўйни эртасидан. Эрим иккимизга хам бахтимиз татимади тўғриси . Лекин бир биримизни яхши кўрамиз ва жанжаллашмимиз. У уйда жонимдан тўйиб яшадим тўғриси. Хозир хам қайнопам бн уришиб уйдан чиқиб кетганимга 2 ой бўлди. Мен эримга у уйга қайтиб бормаслигимни ва бошқа жойга олиб кетса жон деб орқасидан эргашишимни айтдим. Инсон тўғри йўлга кириш учун хатосини хато эканлиги англаши керак деб ойлейман. Лекин улар менга нима қилсалар хам чидашга мажбур деб хисоблашади. Ўнгланмейди!!! Шунинг учун болам учун эримдан бизни алохида олиб чиқиб кетишини талаб қилишга хаққим борми? Агар ота онаси оқ қилиб юборса эримни бундей холатда ўтадими ёки мен гунохкор бўлиб қоламанми? Мен ота онасидан кечишни айтмаяпман. Уйланинг бошқа ажрашаман десам унамаяпти, алохида яшашгаям унамаяпти битта ўғиллигини айтиб. Лекин аслида у мендан хам бахтсиз у уйда.Аллох илмингизни зиёда қилсин олдиндан жавоб учун рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Орангизда муҳаббат бор экан, имкон қадар уйдагилари билан муроса қилишга ҳаракат қилинг, ҳеч иложи бўлмй фитна тинчимаса, вақтинчалик бошқа яшаб туриш жоиз. Валлоҳу аълам!