Тирноқни бўяш таҳоратни ўтказадими?

02:09 / 26.06.2019 | Piece-of-pearl | 850
Ассалому алайкум! Баъзи аёллар таҳорат олиб, тирноққа лак суриб олишаркан. Кейин таҳорати бузилса, бўёқни ўчирмасдан, шунчаки қўлни ювиб қўйишаркан. Мен уларга "Бу ҳолда таҳорат ўтмайди, таҳоратда ювилиши лозим бўлган жойларга ҳар гал сув тегиши шарт", дедим. Лекин улар: "Йўқ, лак суртишдан аввал таҳоратда бўлганмиз-ку", дейишди. Шу гап тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтгансиз. Ҳар гал таҳорат қилганда тирноқ устига сув етиши шарт, акс ҳолда таҳорат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам