Ассалому алайкум! Мен куръони каримни укиганман хозир мусофир юртдаман мен турар жойим хостел (мехмонхона) шунинг учун куп узбек тожик мусулмонлар бор асосан намозларни жамоат билан укиймиз жой бор укиш учун. Мени купрок имомликка уткизишади. Бир кун бир инсон узига дам солишини суради мендан мен йук дейолмадим ва ясин сурасини укиб оркасидан ихлос,фалак, нас ва ояталкурсини укидим яна бир нечта саловат айттиб дам солдим лекин менга хеч ким ургатмаган кандай килишни яъни укисам буладими йукми бу киган ишим тугрими? Ёки кул олиш керак дейишадими билмадим. Одамни укиганимдан кегин бир одам айтти сени бу борада илминг йукку сенга зиëн булиши мумкин деди кегин бу ишни килмай куйдим. Хозир яна бази одамлар мени укиб куй дейишяпти мен нима килай? Укиб куйсам буладими ëки бошка бу ишни килмайми. Охирги одамни укиганимда уни боши огриëтканди укиб булганимдан кегин мени бошимга хам огрик киргандай булди кегин куркиб колдим нима маслахат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Фотиҳа, оятулкурсий, чорқулларни ўқиб дам солишингиз жоиз. Дам солиш учун ижозат берадиган одам топганингизда ижозатини ҳам олиб қўясиз. Валлоҳу аълам!